:

Материалы

Текст изменений, вносимых в Устав (02.10.2015)

Данный документ доступен только на узбекском языке.

ustav add 01

ustav add 02

Текст изменений, вносимых в Устав (26.06.2015)

Данный документ доступен только на узбекском языке.

ustav add 26 06 15

 

Текст изменений, вносимых в Устав (25.02.2015)

Данный документ доступен только на узбекском языке.

ustav add 25 02 15

 

Умумий йиғилиши тўғрисида низом / Положение об общем собрании (28.11.2014)

 

«PORTLATISHSANOAT» АJ акциядорларининг 2014 йил

«28» ноябрдаги навбатдан

ташкари умумий йиғилиши карори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«PORTLATISHSANOAT»

акциядорлик жамияти

умумий йиғилиши тўғрисида

НИЗОМ

 

 

Тошкент 2014 йил

 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом "PORTLATISHSANOAT" акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.

1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда “PORTLATISHSANOAT” акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт (акциядорлик жамияти Акциядорларининг умумий йиғилиши шахсан қатнашиш шаклида ўтказилади).

1.4.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши Жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот Умумий йиғилишида ижро этувчи орган, коллегиал ижро этучи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади.

1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.

1.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, уни ўтказиш тўғрисида акциядорларга маълум қилиш шакли, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати жамият кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.

II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:

а) Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, (Жамият Устав фондини ошириш билан боғлиқ ўзгартиришлар Кузатув кенгаши қарори билан хам амалга оширилиши мумкин);

б) Жамиятни қайта ташкил этиш;

в) Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) Жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

ж) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш;

з) ўз акцияларини олиш;

и) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш,

к) жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

л) Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, тасдиқлаш;

м) Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

н) Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

о) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида конуннга мувофиқ тутилган қарорни қабул қилиш;

п) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

р) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

с) қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш:

  • битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса;
  • битим бўйича жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан кўпроқ аффилланган (манфаатдор) аъзолари мавжуд бўлган тақдирда;
  • жамият томонидан йирик битим тузиш қарори жамият кузатув кенгаши бир овоздан тасдиқланмай, кузатув кенгаши томонидан бу савол акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги қарорларни қабул қилишни қўйиши.

т) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

III. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ.АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расман эълон қилинган кунгача уч календарь кунда шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

3.2. Акциядорлар рўйхати Кузатув кенгаш томонидан тузилади. Акциядорлар рўйхатида ҳар бир акциядорнинг исми (номи), унинг манзили (жойлашган жойи), унга тегишли акциялар сони ва тури тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.

3.3. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санаси Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан олдин ҳамда Умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан 30 кун олдин белгиланиши мумкин эмас.

3.4. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар фақат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

3.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари реестрида қайд этилган, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатув кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар (Кузатув кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).

3.6. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.

3.7. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.

3.8. Юридик шахс раҳбари жамият акциядори Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.

3.9. Акциядор юридик шахснинг вакили Акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот раҳбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.

3.10. Умумий йиғилишга келган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига мувофиқ юритилади. Ушбу рўйхат жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича Кузатув кенгаш қарори билан белгиланган санада тузилади.

3.11. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.

Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

3.12. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини оладилар.

3.13.Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига "__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича "_____" да берилган ишончнома бўйича" деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади (2, 2а-иловалар).

3.14. Акциялар рўйхат тузилган санадан кейин ва Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасигача берилган ҳолларда жамият акция олувчига овоз беришга ёки акция олувчининг кўрсатмаларига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида овоз беришга ишончнома бериши керак. Кўрсатиб ўтилган қоида, шунингдек акцияларни беришнинг кейинги ҳар бир ҳолатига нисбатан ҳам қўлланилади.

3.14-1. Агар жамият акциялари бир неча шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлса, у ҳолда акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш бўйича ваколат уларнинг хоҳиши бўйича умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири томонидан ёхуд уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслардан ҳар бирининг ваколати зарур тарзда расмийлаштирилиши керак.

IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни Кузатув кенгаш амалга оширади. Кузатув кенгаш қуйидагиларни белгилайди:

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган санаси, жойи ва вақти;
  • Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;
  • умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун жамият акциядорлари реестри шакллантирилган сана;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри шакллантирилган сана;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига маълум қилиш тартиби;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим қилинадиган маълумотлар (материаллар) рўйхати;
  • овоз бериш учун бюллетеннинг шакли ва матни;

4.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Жамият давлат вакилини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Акциядорлик жамияти ёзма билдиришномани акциядорга ва давлат вакилига мустақил равишда ёхуд тегишли хизматлар кўрсатишга жамият билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали юборишга ҳақлидир.

Акциядорнинг талабига кўра жамият акциядорга унинг Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши шарт.

Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш муддати жамият томонидан белгиланади. Акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан олдин 7 кундан кечикмай Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма билдиришнома юборилиши керак.

4.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда қуйидагилар бўлиши керак:

  • жамиятнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили);
  • Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
  • жамият акциядорлари реестри тузилган сана;
  • Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
  • акциядорларни ва давлат вакилини Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар) билан таништириш тартиби.

4.4. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)га жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, этувчи орган билан (бошкарув раиси ва коллегиал ижро этувчи орган), билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки шартномани бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида жамият Кузатувчи кенгаши хулосаси, жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчиларга) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлатнинг вакилига тақдим этилиши шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.5. Агар жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахс акцияларнинг номинал эгаси бўлса Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома акцияларнинг номинал эгасига юборилади. Акцияларнинг номинал эгаси уни ўз мижозларига қонун ҳужжатларида ёки мижоз билан тузилган шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда етказиши шарт.

4.6. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доир таклифлар (4-иловада кўрсатилган шакл бўйича) жамиятнинг камида бир фоиз овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, башарти жамият Уставида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, жамият молиявий йили тамом бўлгандан кейин 30 кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамиятнинг Кузатув кенгашига ва жамият тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га номзодлар кўрсатишга ҳақлидир, уларнинг сони ушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

4.7. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйиш сабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унга тегишли акциялар сони ва типи кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

Жамиятнинг Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан, ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва типлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва типлари кўрсатилади.

4.8. Жамиятнинг кузатувчи кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай кўриб чиқишга ва уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.

4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан истиснодир:

  • акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддатга риоя қилинмаса;
  • акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.6-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмайди;
  • жамиятнинг сайлов органларига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
  • таклиф қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

4.10. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч кундан кечикмай масалани киритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.

4.11. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамият Кузатув кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:

  • унинг ўз ташаббуси билан;
  • тафтиш комиссияси талаби билан;
  • талаб берилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан (6-иловага мувофиқ).

5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмай амалга оширилади.

5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.

5.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши жамиятнинг тафтиш комиссияси, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

5.5. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан бўлса, унда йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми (номи), унга тегишли акциялар сони, типи кўрсатилиши керак.

5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.

5.8. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

  • акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 фоизига эгалик қилмаса;
  • жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган саволлардан ҳеч бири унинг ваколатига тегишли бўлмаса;
  • кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

5.9. Кузатув кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидаги қарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

5.11. Агар 30 кун ичида жамият кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмаган сабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Ушбу ҳолда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш харажатлари акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.

5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатув кенгашнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ тартибда чақирилади.

VI. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ

6.1. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари), шу жумладан, акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили (акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатга тегишли акциялар пакети мавжуд бўлса) рўйхатдан ўтган бўлса, қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.

6.2. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.

6.3. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

6.5. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

VII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ

7.1. Қуйидагилар Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).

7.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши раёсати ва раиси акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиуми таркибига лавозимига кўра Кузатув кенгаш раиси киради.

7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларининг зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.

7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи орагнлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.

7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.

7.6. Овозларни ҳисоблаб чиқиш, Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун Жамият кузатувчи кенгаши томонидан сони ва шахсий таркибини Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлайдиган саноқ комиссияси ташкил этилади.

7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатув кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, ижро этувчи орган, (бошкарув раси ва коллегиал бошкарув органи) номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.

7.8. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

7.9. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овоз беришда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.

7.10. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюллетенининг умуман ҳақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.

7.11. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ва кузатувчи кенгашнинг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.

7.12. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.

7.13. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги функцияларини амалга оширади:

  • акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;
  • овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюллетенлар ҳисобини олиб боради.

7.14. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;
  • ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;
  • овоз бериш бюлетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти (материаллари)ни беради;
  • акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.

7.15. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:

  • акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
  • акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;
  • овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;
  • овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;
  • овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;
  • овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;
  • овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

VIII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида мазкур низомга мувофиқ тасдиқланади.

8.2. Кузатув Кенгаш раиси умумий йиғилишнинг саноқ комиссиясини, раёсатини ва котибини (котибият йирик акциядорлик жамиятлари учун тавсия этилади) сайлашни таклиф этади.

8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган умумий йиғилиш раёсати таркибини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жамият устави билан белгиланган тартибда ўтказилади.

8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.

8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис муҳокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: ҳар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳал этилади.

8.6. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.

8.7. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.

IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ

9.1. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

9.2. Котибият таркибини аниқлашга нисбатан мазкур низомнинг 7.10-бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.

9.3. Умумий йиғилиш котибияти:

  • умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;
  • ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
  • умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг 10 кундан кечикмай акциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.

9.4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёнида:

  • акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт;
  • жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони;
  • йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони;
  • йиғилиш раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;
  • нутқларнинг асосий қоидалари, овоз беришга қўйилган масалалар, овоз бериш якунлари ва умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.

9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни акциядорлар умумий йиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.

9.6. Саноқ комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.

9.7. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан, умумий йиғилишнинг рўйхатдан ўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун жамият архивига топширади.

X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ

10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса ва баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият кузатувчи кенгаши амалга оширади.

10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари умумий йиғилишда ҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.

 

 

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

_____________ акциядорлик жамияти акциядорларининг

__________йил _____ да ўтказиладиган

Умумий йиғилишининг

қайд қилиш рўйхати

Т/р

Акциядор фамилияси, исми, отасининг исми (номи)

Шахсий счёти рақами Овоз берувчи акциялар сони Акциядор имзоси (вакил бор бўлса, тўлдирилади)
Вакил фамилияси, исми, отасининг исми (номи) Ишончнома рақами Ишончнома берилган сана Овоз берувчи акциялар сони Вакил имзоси
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
                   
                   
                   

Умумий йиғилишнинг барча рўйхатдан ўтказилган қатнашчилари киши___,

овоз берувчилар ___________________.

Кворум мавжудлиги (овоз берувчи акцияларнинг умумий сонидан фоизларда) _________%.

Саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари

 

 

 

Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

ИШОНЧНОМА

Мен, ____________________________________________________

АЖнинг ____ та оддий акцияларига (ва _____ та имтиёзли акцияларига эгаллик қилувчи) менга тегишли барча акциялар билан овоз беришда акциядорлар йиғилишида менинг манфаатларимни ифодалаш учун ____________________ га ишонч билдираман.

Менинг манзилим:                                      Вакилнинг манзили:

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

Паспорт                                                       Паспорт

серия _______ N ___________________ серия _______ N ___________

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

берилган _____________                             берилган _____________

Ишончнома 20__ йил____________дан 20__йил гача ҳақиқийдир

Акциядорнинг имзоси_________ Сана__________________

Акциядорнинг шахсий имзосини тасдиқлайман.

Нотариус____________________

Имзо ______________________ Сана______________

М.Ў.

 

 

Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги

низомга

2а-ИЛОВА

ИШОНЧНОМА

Мен, ______________________________________________________ АЖнинг акциядори ҳисобланувчи, ____ та оддий акцияга (ва ______ та имтиёзли акцияга) эгаллик қилувчи _____________ ___________________________нинг раҳбари (директори, раиси)______________________

(юридик шахснинг номи)

__________________________________ фуқаро _____________га акциядорлар йиғилишида барча тегишли акциялар билан _______________нинг манфаатларини (юридик шахс номи) ифодалашга ишонч билдираман.

Акциядорнинг манзили:                           Вакилнинг манзили:

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

Банк реквизитлари:                           Паспорт

                                                              серия _______ N _________________

___________________________________ __________________________

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

___________________________________ ___________________________

199___йил ___________дан 199__йил __ ___________гача амал қилади.

Раҳбарнинг имзоси _________ Сана _____________

М.Ў.

Акциядорнинг шахсий имзоси тасдиқлайман: __________________

Нотариус _____________________________

Имзо ________________ Сана __________________

М.Ў.

 

 

Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги

низомга

3-ИЛОВА

БИЛДИРИШНОМА

Ҳурматли _____________________________________________________

манзилида жойлашган АЖ телефон Сизга 20___ ____________ соат________минутда манзилида акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг йиллик (навбатдан ташқари) йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар руйхати 20__йил ___________даги ҳолатига кўра тузилади.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. __________________________________________________________

2. __________________________________________________________

3. __________________________________________________________

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишишингиз мумкин:

1. __________________________________________________________

2. __________________________________________________________

3. __________________________________________________________

Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи гувоҳнома бўлиши сўралади.

________________ АЖ Кузатувчи кенгаши.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги Намунавий низомга

4-ИЛОВА

Акциядор ______________нинг

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритиш тўғрисидаги таклифи

Талабнинг мазмуни (таклиф)

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

Жами акциялар сони______________

шу жумладан, овоз берувчи акциялар сони________та (АЖ жами овоз берувчи акцияларнинг камида 1% и)

(ташкилотнинг номи)

Ф.И.О. __________________ ____________________

                             (имзо, сана)

 

 

Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги

низомга

5-ИЛОВА

____________________ АЖ

Акциядор__________________нинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ҳақидаги талаби

Талабнинг мазмуни (акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишининг сабаби)

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

Жами акциялар сони ________ шу жумладан

овоз берувчи акциялар сони_______та (АЖ жами овоз берувчи акцияларининг камида 5% и)

(ташкилотнинг номи)

Ф.И.О. ___________________ _____________________

                                       (имзо, сана)

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан

олдин тўхтатиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари

Умумий йиғилишини ўтказишни ташкил этиш

ТАРТИБИ

1. Мазкур Тартиб акциядорлик жамиятини бошқаришда қатнашиш, акциядорлик жамиятининг жорий ваколатини унча яхши билмай ва ноҳалол бошқариш сабабли уларнинг манфаатларига зарар етказмаслик юзасидан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда акциядорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Кузатувчи кенгаш фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос бўлади:

- Кузатувчи кенгаш қарори;

- жамият тафтиш комиссияси ёки аудиторнинг талаби;

- талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида 5 фоиз овоз берувчи акцияси эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар)нинг талаби.

3. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабларнинг сабаби ҳисобланади:

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Уставга, акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;

- жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан, ишлаб чиқариш молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боғлиқ зиён етказганлик;

- жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг пайдо бўлиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор қарздорлик.

4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб Кузатувчи кенгашга берилади ва унда аниқ сабаблар ҳамда уларнинг асослилиги кўрсатилган ҳолда йиғилишнинг кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масаладан ташқари кун тартибига Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш масаласини киритиш алоҳида таклиф бўлиши керак.

Кузатувчи кенгаш янги таркибини сайлаш масалаларини йиғилиш кун тартибига киритиш ишлаб турган Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилгандан сўнггина Умумий йиғилишда амалга оширилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома акциядор (акциядорлар)дан тушган ҳолларда унда унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган ҳолда йиғилиш чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) бўлиши керак.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабнома уни чақиришни талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5. Кузатувчи кенгаш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талабнома тақдим этилган пайтдан бошлаб кечи билан 30 кундан сўнг уни чақиришни таъминлашга ёки 10 кун давомида уни чақиришни рад этиш тўғрисида асосли жавоб беришга мажбурдир.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги Кузатувчи кенгаш қарори ёки асосли равишдаги рад жавоби тўғрисидаги қарор у олинган пайтдан бошлаб кечи билан уч кунда уни чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.

6. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Агар белгиланган муддатлар давомида Кузатувчи кенгаш томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

 

Ижро органи тўғрисидаги низом / Положение об исполнительном органе (28.11.2014)

«PORTLATISHSANOAT» АJ

акциядорларининг 2014 йил

«28» ноябрдаги навбатдан

ташкари умумий

йиғилиши карори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«PORTLATISHSANOAT »

акциядорлик жамияти

ижро этувчи органи тўғрисида

НИЗОМ

 

Тошкент 2014 йил

                

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом “PORTLATISHSANOAT” акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда якка бошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция), ёлланадиган тижорат ташкилоти (бошқарувчи ташкилот) ёки якка тадбиркор (бошқарувчи) тушунилади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартлари Кузатув кенгаш томонидан белгиланади

1.2. Низом Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўгрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва “PORTLATISHSANOAT” акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

2.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг сон таркиби Акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан белгиланадиган тартибда қабул қилинган маъмурий-хўжалик харажатлари сметалари асосида ва доирасида жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

2.2. Акциядорлик жамиятининг Ижро этувчи органи раҳбари ва унинг шахсий таркиби, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш жамият Кузатув кенгаши ваколатига тегишли деб топилмаган бўлса, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади, ёлланади ва ҳоказо). Жамият уставига мувофиқ ёки тегишли равишда Акциядорлар умумий йиғилиши ёки жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари танлов асосида тайинланиши мумкин.

2.3. Ижро этувчи орган аъзолигига номзодлар кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки Кузатув кенгаш томонидан қабул қилинади.

2.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаш томонидан шахсий тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзи жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.

Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатув кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўгрисида ахборот беради.

2.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ёки Кузатув кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.

2.6. Ижро этувчи орган таркибига таклиф қилинган номзодлар Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари ва ҳар бир аъзоси билан тегишли лавозим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш ёки тўхтатиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Шартномани жамият номидан Кузатув кенгаш раиси ёки Кузатув кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.

2.7. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган ижро этувчи орган таркибига кирадиган шахснинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда, унинг вазифалари Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан белгиланадиган шахс томонидан жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажарилишига йўл қўйилади.

2.8. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзоси акциядорлик жамиятнинг Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзосини чақириб олиш ва у билан тузалган контрактни бекор қилиш ҳақидаги қарор Акциядорлар умумий йиғилиши ёки агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ кўпчилик овоз билан берилган бўлса, Кузатув кенгаш томонидан қабул қилинади.

Кузатув кенгаш якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган шартномаларни, улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.

III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ ВА ТАРКИБИ

3.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти раҳбарлигининг барча масалалари киради, Акциядорларнинг умумий йиғилиши мутлақ ваколатига ёки Кузатув кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.

3.2. Ижро этувчи органнинг сон таркиби бошқарув вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув аппаратини қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўгинларнинг тугатилиши ва у билан боглиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.

3.3. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органига:

  • ижро этувчи орган раҳбари ўринбосари, бош бухгалтер, бош муҳандис ва бошқа бош мутахассислар;
  • асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг раҳбарлари бўлган бошқарувчилар;
  • акциядорлик жамияти фаолиятининг муҳим йўналишларини таъминловчи бошқа мутахассислар кириши мумкин.

3.4. Ижро этувчи орган аъзолари лавозим йўриқномаси томонидан белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган меҳнат контракти шартлари, Акциядорларнинг умумий йигилиши, жамият Кузатув кенгашининг, ижро этувчи органнинг қарорлари ва ижро этувчи орган раҳбарининг кўрсатмалари доирасида иш тутади.

Якка бошчилик қилувчи ижро этувчи органни, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.

3.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари мазкур Низомга мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа ҳолатлар муносабати билан акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ РАҲБАРИ

4.1. Ижро этувчи орган раҳбари акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилди, Умумий йигилиш ёки Кузатув кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

4.2. Ижро этувчи орган раҳбари:

  • акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
  • акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблагларини тасарруф қилиш.
  • шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
  • ишончномалар бериш;
  • банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;
  • ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
  • ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш ҳуқуқига эгадир.

4.3. Ижро этувчи орган раҳбарининг вазифалари:

  • ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашнинг мутлақ ваколатига киритилган масалалардан ташқари;
  • Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  • ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
  • жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
  • жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • жамиятда бухгалерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўгрисидаги маълумотлар тақдим этилиши. Ижро этувчи органнинг раҳбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида Кузатув кенгашга ҳисобот беради;
  • жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўгрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
  • давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  • жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатув кенгаш томонидан белгиланади;
  • хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
  • жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган мажлиси баёнларини имзолаш;
  • жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
  • меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши;
  • ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
  • жамоа музокораларида ижро этувчи орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
  • ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўгрисидаги ахборотни Акциядорларнинг умумий йигилишига ва жамиятнинг Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  • амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар улар томонидан олиниши, Акциядорларнинг умумий йигилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
  • ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.

4.5. Ижро этувчи орган раҳбарининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари контрактда у билан олдиндан келишиб олинади.

V. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ ИШ ТАРТИБИ

5.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлиси зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Ижро этувчи орган томонидан Кузатув кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий йигилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи мажлисида олдиндан муҳокама этилади. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг фикри ҳақида Кузатув кенгашда ва Акциядорларнинг умумий йигилишида ижро этувчи орган раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган ижро этувчи орган аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.

5.2. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлисини ижро этувчи орган раҳбари ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.

5.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи котиби акциядорлик жамияти ижро этувчи органи мажлислари баёнлари юритилишини ташкил этади. Ижро этувчи орган мажлислари баёнларидан кўчирмалар:

  • мажбурий тартибда Кузатув кенгаш раҳбарига ва тафтиш комиссияси раҳбарига;
  • бошқа мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра фақат ижро этувчи орган раҳбарининг рухсати бўйича;
  • амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.

VI. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

6.1. Агар ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамияти томонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўгрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.

6.2. Ижро этувчи орган аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак.

6.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак.

6.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолари аъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик тугдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўгрисида акциядорлик жамияти Кузатув кенгашини хабардор қилмоги лозим.

6.5. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ акциядорлик жамиятига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмида акциядорлик жамияти олдида жавоб берадилар.

6.6. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказишга олиб келган қарорга қарши овоз берган ижро этувчи орган аъзолари жавоб бермайдилар.

6.7. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўгрисида ижро этувчи орган аъзоларига ёки акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг айрим аъзоларига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.

 

Онлайн опросы

Какие материалы на сайте нужно освещать?

Подписаться на рассылку

Статистика обращений

За 2023 год поступило обращений:
Устные обращения 22
По телефону / факсу 12
Через корпоративный сайт / эл. почту 4
Посредством Единого портала интерактивных гос. услуг 0
Другими способами 5
Всего: 43
Находятся на рассмотрении: 3
Ответ отправлен: 40

Обратная связь

Ф.И.О.: 
E-mail: 
Вопрос: 
    

Наши контакты

Адрес: Республика Узбекистан, 100121,
г. Ташкент, Яккасарайский район,
ул. Богибустон, 139
Телефон: (+99871) 250-91-26
Факс: (+99871) 250-93-19
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.