1. Корхонада инновацияларни жорий этиш орқали бажариладиган ишлар сифатини ошириш.
2. Ускуналарни модернизация қилиш, мавжуд асосий фондлардан, илғор технологиялардан самарали фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига таннархни пасайтириш.
3. Энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш.
4. Ходимларнинг малакасини ошириш.
5. Рақобатбардошликни ошириш орқали ишлаб чиқариш қувватларини ошириш.
“PORTLATISHSANOAT” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг бурғулаш ва портлатиш ишлари бўйича хизмат кўрсатувчи етакчи корхоналаридан биридир.
БУРҒИЛАШ ВА ПОРТЛАТИШ СОҲАСИГА ИҲТИСОСЛАШГАН:
• очиқ усулда қазиб олиш (карер);
• темир йўллар ва автомобил йўллари қурилишида;
• гидротехник иншоотларни қуришда;
• корхоналарни реконструкция қилишда (пойдевор ва қурилиш конструкцияларини майдалаш, бино ва иншоотларнинг қулаши, бошқа турдаги махсус портлатиш ишлари).
Ишларни бажариш учун бурғулаш ускуналари, машина ва механизмлар, шунингдек, ушбу соҳада малакали ва тажрибага эга бўлган ишлаб чиқариш ходимлари мавжуд.
Жамиятнинг асосий мақсади акциядорлар манфаатларини кўзлаб фойда олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошириш орқали ўз капиталини кўпайтиришдан иборат.