:

Расмий

Устав (28.11.2014)

 

Қўшимча маълумот учун қаранг: Уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимлар (02.10.2015)

 

«PORTLATISHSANOAT» OАJ

акциядорларининг 2014 йил 28 ноябрдаги тавбатдан ташкари Умумий йиғилиши қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

______________

«PORTLATISHSANOAT»

aksiyadorlik jamiyati

УСТАВИ

(янги таҳрир)

 

 

 

Тошкент - 2014 йил

 

I МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ. ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ.

1.1 Кейинги ўринларда “Жамият” деб аталадиган «PORTLATISHSANOAT» aksiyadorlik jamiyati 1999 йил 5 августдаги Таъсисчилар йиғилиши қарори асосида ”Портлатишсаноати” жамоа корхонаси негизида қайта ташкил этилган ва унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Жамият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 16 ноябрда 1256-сон билан рўйхатдан ўтказилган (2001 йил 5 июлда Адлия вазирлиги томонидан гувоҳнома берилган).

1.2. Жамиятнинг номи:

1.2.1. Давлат тилида:

тўлиқ номи – «PORTLATISHSANOAT» aksiyadorlik jamiyati;

қисқача номи - «PORTLATISHSANOAT» АJ.

1.2.2. Рус тилида:

тўлиқ номи – акционерное общество «PORTLATISHSANOAT»;

қисқача номи – АО «PORTLATISHSANOAT».

1.3. Жамиятнинг почта манзили ва юридик жойланиши: 100121, Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 139 уй. Электрон почта манзили Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. веб сайт www.blast.uz.

1.4. Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу Устав асосида олиб боради.

1.5. Жамият филиаллар ташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли, Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади.

Жамият ўзининг филиаллари олдида учинчи шахс бўлиб ҳисобланмайди ва филиал билан буюртмачилар орасида тузилган шартномалар ҳисобидан моддий манбаларни ва ускуналарни сотиб олиш учун маблағларни консолидация қилиш, ҳамда солиқлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб ва қарзлар бўйича ўзаро ҳисоб китоб олиб бориш ҳуқуқига эга.

1.6. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. Шўьба ёки тобе жамиятлари ва асосий Жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалдаги қонунчилик ва ушбу Устав билан тартибга солинади.

1.7. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва ундан ташқаридаги банк муассасаларида ҳисоб ва бошқа рақамларига, ўзининг мустақил балансига, давлат тилида ўзининг тўлиқ номи ёзиб ҳамда жойлашган ери кўрсатилган думалоқ муҳрига эга. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

1.8. Жамият ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли

1.9. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг Устав фондига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.10. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

1.11. Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган.

II-МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ДОИРАСИ.

2.1. Жамиятнинг мақсади хожалик фаолиятида ишлаб чикариш оркали фойда (даромад) олишдир.

2.2. Жамиятнинг асосий фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

  • қудуқ ва шпурларни бурғилаш;
  • портлатиш ишлари;
  • бурғилаш ва портлатиш ишларини лойиҳалаштириш;
  • бурғилаш, транспорт ва бошқа ускуналарни таъмирлаш ва созлаш;
  • қурилиш таъмирлаш ишлари;
  • маиший, техник, маданий, воситачилик, савдо, вакиллик, маркетинг, консалтинг хизматларини кўрсатиш;
  • халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • бошқа ишлар ва хизматлар.

2.3. Ўз фаолиятини амалга ошириш учун ва Жамият олдида тур­ган масалаларни ҳал қилиш мақсадида, Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • ўз номидан битимлар, шартномалар тузиш, мул­кий ва ўз номулкий ҳуқуқларни сотиб олиш ва мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлиш, Ўзбекистон Республикаси худудида ва ундан ташқарида амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда судда, хўжалик ва хакамлик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги қонунчиликка асосан кўчар ва кўчмас мулкни ўз мулки сифатида сотиб олиш ва ижарага бериш;
  • хўжалик юритиш, махсус техника ва информацион технологияларнинг илғор услубларини жорий этиш;
  • ижарага бериш, техник воситаларга хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил килиш;
  • лизинг операцияларини амалга ошириш;
  • уюшмалар, иттифоқлар, консорциумлар, акциядорлик компаниялари ва жамиятларига ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш;
  • белгиланган тартибда банкларда ҳар қандай ҳисоб ракамларини, шу жумладан, валюта ҳисоб ракамларини очиш, ссудалар ва банк кредитларини олиш, қонунчиликка мувофиқ равишда ҳар қандай шаклда маблағларни ўтказиш ва акцептлаш, қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш ва жойлаштириш;
  • маҳсулот ва хизматларга бўлган талабдан келиб чиқиб, ўз фаолиятини мустақил режалаштириш, ривожланиш истиқболларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш ҳамда акция­дорлар ва меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий даромадларини ошириш йўлларини аниқлаш;
  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мустақил равишда ўз балан­сидан мол-мулкни, қарзларни, камомадни, бошқа исрофларни ўчириш;
  • иккиламчи хом-аше, кишлок хужалиги махсулотларини тайёрлаш ва кайта ишлаш, ишлаб-чикариш чикиндиларини ишлаб-чикаришга жалб килиш;
  • ураш-кадоклаш махсулотларини тайерлаш ва сотиш;
  • курилиш материаллари ишлаб чикариш;
  • республика худудида автомобил транспортида ахолини ва юкни ташиш;
  • банк фаолияти;
  • кимматли когозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш (қимматли қоғозлар бозорида инвестиция фаолияти);
  • божхона омборларини ташкил килиш;
  • биржа фаолияти;
  • чакана ва улгуржи савдо;
  • ахолига маиший хизматларни курсатиш;
  • транспорт-экспедиторлик хизматлари;
  • асбоб-ускуналарни, автотранспорт воситаларини таъмирлаш;
  • жисмоний-согломлаштириш мажмуаларини ташкил килиш;
  • моддий-техник таъминот;
  • умумий овкатланиш тизимларини ташкил килиш;
  • ташки иктисодий фаолият;
  • Республика ичида ва ундан ташқарида филиаллар, ваколатхоналар, кушма корхоналар, ишлаб-чиқариш цехлари, участкалари ва бош­қа янги корхоналар ташкил этиш ва таъсис этиш;
  • кўнгилочар, ижтимоий-маиший ва коммуникатив хизматлар кўр­сатиш;
  • семинарлар, конференциялар, кўргазма ва шоулар ташкил қи­лиш, ўтказиш ва уларда қатнашиш;
  • реклама-безаш фаолиятини амалга ошириш.

Асосий ишлаб чиқариш вазифаларидан ташқари, Жамият, қўшимча фойда мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳуқуқлидир.

 Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда, лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

2.4. Жамиятнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунлари хамда ушбу Низомга асосан иш олиб бориш;
  • белгиланган тартибга амал қилган ҳолда оператив, бухгалтерлик ва статистик ҳисобот юритиш;
  • махаллий ҳокимият органлари белгилаган тартиб ва шароитларда ўз фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этиш;
  • санитария нормалари ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда иш олиб бориш.

2.5. Жамият қабул қилинган мажбуриятларни бажариши, мехнат интизомини мустаҳкамлаши, ўз ҳодимларининг шароитларини юксак даражага кўтариш бўйича жавобгардир.

III-МОДДА

УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ.

3.1. Жамиятнинг Устав фонди акциядорлар олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.

3.2. Жамиятнинг Устав фонди унинг кредиторлари манфаатларини кафолатловчи Жамият мулкининг энг кам миқдорини аниқлайди.

3.3. Жамият Устав фондининг миқдори 955 670 000 (тукиз юз эллик беш миллион олти юз етмуш минг) сўмни ташкил этади ва 1000 000 дона эгаси ёзилган ҳужжатсиз акцияларга бўлинади. Шулардан 900 000 дона оддий эгаси ёзилган акцияларни ва 100 000 донаси имтиёзли эгаси ёзилган акциялардир. Акциялар.

Жамият устав фонди куйдаги тартибда таксимланган:

  • Давлат улуши – 53,95 фоиз, 515 583 965 сум ёки 539500 дона акциялар (шундан 37500 имтиёзли акциялар)
  • Бошка акциядорлар улуши - 46,05 фоиз, 440 086 035 сум ёки 460 500 дона акциялар (шундан 62 500 дона имтиёзли акциялар).

Хар бир акциянинг номинал қиймати 955,67 сўмдан иборат.

3.4. Кейинги чиқарилган акцияларнинг тўловларига тушган пул маблағлари Жамият ҳисобига киритилади. Чет эл валютасидаги пул бадаллари Жамият Устав фондига киритилишида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтдаги курси бўйича сўмга айлантирилади. Валюта маблағлари Жамиятнинг валюта ҳисобига киритилади.

3.5. Акция тўловлари ҳисобига тушган қимматли қоғозлар ҳисобга олинади ва амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда Жамиятнинг махсус ҳисобида сақланади.

3.6. Акциялар юридик шахсларнинг ҳуқуқий ворислиги тартибида мерос бўйича ва бошқа сабабларга кўра олиниши мумкин.

3.7. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

IV-МОДДА

УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ.

а) Устав фондини кўпайтириш.

4.1. Жамиятнинг Устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча ацияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

4.2. Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва уставга шунга тегишли ўзгаришлар ва қўшимчаларни киритиш Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

4.3. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу Уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.

4.4. Жамият Устав фондини қўшимча акцияларни уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

4.5. Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.

4.6. Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият Уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

4.7. Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги ёки акциянинг номинал қийматини ошириш ҳақидаги қарор Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

4.8.Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат Жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.

4.9.Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, Жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

4.10. Жамиятнинг Устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг Устав фонди кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, Жамиятнинг Устав фондини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

4.11. Жамиятнинг кузатув кенгаши қимматли қоғозлар ва эмиссия проспектини чиқариш ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш қарорини қабул қилади.

б) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш.

4.12. Жамиятнинг Устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

4.13. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар Умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг Умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият Устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли

4.14. Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан акциядорлар Умумий йиғилишининг тегишли қарори орқали амалга оширилади.

4.15. Агар қисқартириш натижасида Устав фондининг миқдори қонунчиликда белгиланган Жамият Устав фондининг минимал миқдоридан камайиб кетса, у холда Жамият Устав фондини қисқартириш ҳуқуқига эга эмас.

4.16. Устав фондини камайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш хақидаги қарор акциядорларнинг Умумий йиғилишида қабул қилинади.

4.17. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг Умумий йиғилиши жамғармани камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

V-МОДДА

ЧИҚАРИЛАДИГАН АКЦИЯЛАРНИНГ ТУРЛАРИ, УЛАРНИНГ НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ.

5.1. Жамият қимматли қоғозларини чиқариш, рўйхатга олиш, жойлаштириш ва қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китоб тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу Устав билан аниқланади.

5.2. Жамият акциялар, облигациялар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган бошқа қимматли қоғозлар чиқаришга хақлидир.

5.3. Жамият чикарилган (жойлаштирилган) акцияларга кўшимча равишда номинал қиймати 955,67 сўм бўлган 54 000 000 дона оддий эгаси ёзилган акцияларни ва 6000 000 дона имтиёзли акцияларни чиқаришга хаклидир.

Қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби, шартлари ва муддатлари Жамиятнинг қимматли қоғозлари эмиссия рисоласига ва акцияларни чиқариш тўғрисидаги, қарорга мувофиқ амалга оширилади.

5.4. Акциядорлар акциялар учун тўлов бадалларини қуйидагича амалга оширадилар:

  • пул воситасида (сўмда ва чет эл валютасида);
  • турли хил мол - мулк шаклида;
  • қимматли қоғозларда.

5.5. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисоб варағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисоб варағидан кўчирма билан тасдиқланади. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.

5.6. Жамият акциядорлари янги чиқарилган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқларга эгадирлар.

5.7. Жамият унинг хўжалик ишлари билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун акциялар чиқаришга ҳақли эмас.

5.8.Жамият акцияларга эркин айирбошланадиган қимматли қоғозлар жойлаштирилса, бу хилдаги эълон қилинган акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозлар муомалада бўлиш муддати давомида эркин айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

5.9. Жамият томонидан эркин айирбошланиши мумкин бўлган акциялар берадиган ҳуқуқларни чеклаш ҳақидаги қарорни Жамият ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қабул қилишга хақли эмас.

5.10.Имтиёзли акциялар ўз эгаларига дивидендлар олишда имтиёзли хуқуқлар ва Жамиятни тугатиш ҳолларида унинг мулкини тарқатишда имтиёзли қатнашиш имконини беради.

VI-МОДДА

ДАРОМАД (ФОЙДА), ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ.

6.1. Жамият хўжалик фаолияти натижасида олинган фойда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда солиқлар тўлангандан сўнг Жамият ихтиёрида қолади ва Жамият жамғармалари ташкил этиш, Жамиятнинг йил фаолияти натижаси бўйича бадаллар тўлаш, хамда амалдаги қонунчиликка ва ушбу Уставга мувофиқ акциялар бўйича дивидендларни тўлаш учун сарфланади.

6.2. Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

6.3. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

6.4. Дивиденд акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин

6.5. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра, жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

6.6. Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин 3 (уч) ой ичида қабул қилиниши мумкин.

6.7. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек Жамият Уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

6.8. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

6.9. Дивидендлар Жамиятнинг Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

6.10. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби Жамиятнинг акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 (олтмиш) кундан кеч бўлмаслиги лозим.

6.11. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 (уч) йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.

6.12. Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

6.13. Жамият акциядорларининг реестридан олинган, Жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда Жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

6.14. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

6.15. Дивидендлар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда Жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.

6.16. Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендларни тўлаш жамият томонидан рад этилган тақдирда, Жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади

6.17. Жамият дивидендларни тўлашга доир чекловлар:

  • жамият устав фондининг ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
  • агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
  • агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

6.18. Ушбу низомнинг 6.17. бандасидаги кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

6.19. Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

6.20. Дивидендларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.

6.21. Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас.

6.22.Жамият чиқарган имтиёзли акциялар уларнинг Жамият фойдасига боғлиқ бўлмаган номинал қийматининг 25 фоиз миқдорида дивиденд олишга хуқуқ беради, агар Жамиятда тўлаш манбаси, яъни захира фондидаги маблағлар мавжуд бўлса.

Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият томонидан жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин.

Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас.

Оддий акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар миқдори имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар миқдоридан кўп бўлса, имтиёзли акция эгаларига оддий акциялар бўйича тўланган дивидендларнинг миқдоригача қўшимча ҳақ тўланиши мумкун.

6.23.       Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар, Қонунга мувофиқ ва ушбу уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

VII-МОДДА

ЗАҲИРА ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ.

7.1. Жамият соф фойда ҳисобидан;

  • заҳира фонди;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилишида аниқланадиган, Жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондлар тузади.

7.2. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг захира фонди Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

7.3. Заҳира фонди Устав фондининг 15 % (фоизидан) кам бўлмаган миқдорда тузилади.

7.4. Жамият захира фондига ушбу Уставнинг 7.3. - бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ажратмалар ўтказади.

7.5. Агар заҳира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланса, мажбурий ажратмалар тикланади.

7.6. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

VIII-МОДДА

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.

8.1. Акциядорлар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

  • тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
  • депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
  • жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  • жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни — мазкур акциялар эгасини қонунда белгиланган тартибда Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар қонунда белгиланган тартибда ва Жамият ушбу Уставига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

Жамиятнинг имтиёзли акциялари уларнинг эгалари бўлган акциядорларга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради ва оддий акциялар билан бир хил номинал қийматга эга бўлади.

Жамият тугатилган тақдирда имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган қийматнинг (тугатилиш қийматининг) миқдори номинал қийматининг 100 фоиз миқдорида бўлади. Агар оддий эгаси ёзилган акциялар бўйича тўланаётган дивидендлар миқдори имтиёзли акцияларга нисбатан кўп бўлса, шунда имтиёзли акциялар эгаларига оддий акциялар бўйича тўланадиган миқдоригача қўшимча дивидендлар тўланиши мумкин.

Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият уставига имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар, шу жумладан аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва (ёки) бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини олади.

Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки дивидендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб эга бўлади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан эътиборан бекор қилинади.

8.2. Акциядорлар мажбур:

  • Мазкур Уставда кўрсатилган тартибда, миқдорда ва усулда акцияларнинг нархини тўлашга;
  • Жамият фаолияти ҳақидаги махфий ахборотни ошкор этмасликка;
  • Жамият манфаатларини кўзлаб харакат қилишга мажбурдирлар;
  • Акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.

8.11. Имтиёзли акцияларнинг оддий акцияларга айирбошланиши имконияти ва шартлари акциядорлар Умумий йигишида белгиланиши мумкин.

IX-МОДДА

ЖАМИЯТНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИ

9.1. Жамиятни бошқариш органлари:

  • Акциядорларнинг умумий мажлиси;
  • Кузатув кенгаши;
  • Ижроий орган.

X-МОДДА

АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ.

10.1. Акциядорлик Жамиятини акциядорларнинг Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва ижроия органи бошқаради.

10.2. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши Жамиятни бошқаришнинг олий органидир.

10.3. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини Жамият Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради. Акциядорлар Умумий йиғилишининг фаолияти амалдаги қонунчилиги, ушбу Устав ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.

10.4. Жамият ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

10.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши Жамият молия йили тугаганидан кейин 6 (олти) ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек қонунга мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

10.6. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари деб ҳисобланади. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

10.7. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материаллар (ахборотлар) рўйхатини жамиятнинг Кузатув кенгаши белгилайди.

10.8 Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а) Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, (Жамият Устав фондини ошириш билан боғлиқ ўзгартиришлар Кузатув кенгаши қарори билан хам амалга оширилиши мумкин);

б) Жамиятни қайта ташкил этиш;

в) Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) Жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

ж) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш;

з) ўз акцияларини олиш;

и) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш,

к) жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

л) Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, тасдиқлаш;

м) Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

н) Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

о) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида конуннга мувофиқ тутилган қарорни қабул қилиш;

п) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

р) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

с) қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш:

  • битим тузиш қарори қабул қилинган сана пайтида битим предметининг баланс қиймати ёки сотиб олиш нархи жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан юқори бўлган мулк бўлса;
  • битим бўйича жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан кўпроқ аффилланган (манфаатдор) аъзолари мавжуд бўлган тақдирда;
  • жамият томонидан йирик битим тузиш қарори жамият кузатув кенгаши бир овоздан тасдиқланмай, кузатув кенгаши томонидан бу савол акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги қарорларни қабул қилишни қўйиши.

т) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

10.9. Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг Ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

10.10 Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича қуйидагилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади:

  • жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар;
  • ушбу Уставда назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.

10.11. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори, Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

10.12. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида Жамиятнинг оддий ва имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.

10.13. Ушбу низомнинг 10.8., бандининг а), б), в), д), н), с) кичик бандаларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

10.14.Акциядорларнинг Умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби Жамиятнинг акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган Низомда белгилаб қўйилади.

10.15. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

10.16. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қабул қилинган санадан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

10.17 Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан давлат вакилининг иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди.

10.18. Агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

10.19. Акциядорлар Умумий йиғилишининг Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш фақат Кузатув кенгаши тавсияси бўйича қабул қилинади.

10.20. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

10.21. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

10.22. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 7 (етти) кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан 30 (ўттиз) кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

10.23. Жамият давлат вакилини акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 7 (етти) кун олдин ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

10.24. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядор акциядорларнинг Умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг Умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

10.25. Давлат вакилининг акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи шахсан унинг ўзи томонидан амалга оширилади. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

10.26. Агар жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг Умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра Умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг Умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.

10.27. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
  • Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
  • Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
  • Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
  • Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолигига Номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамиятнинг Уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси киради.

10.28. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

10.29. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай, акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

10.30. Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

10.31. Акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

10.32. Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

10.33. Жамиятнинг Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу Уставнинг 10.29. ва 10.30. бандаларида белгиланган муддат тугаганидан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

  • ушбу Уставнинг
  • акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг ушбу Уставнинг
  • ушбу Уставнинг 10.31., бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
  • таклифлар ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

10.34. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

10.35. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

10.36. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

10.37. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

10.38. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

10.39. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

10.40. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

10.41. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

10.42. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан 10 (ўн) кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

10.43. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

  • акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу низомнинг 10.36. бандасида назарда тутилган миқдордаги Жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
  • кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;
  • кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

10.44. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай юборилади.

10.45. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

10.46. Жамият Кузатув кенгаши ушбу Уставнинг белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Бундай ҳолларда акциядорларнинг Умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

10.47. Агар акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 (эллик) фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

10.48. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

10.49. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 40 (қирқ) фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

10.50. Акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Уставнинг 10.22. ва 10.23. бандларида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

10.51. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

10.52. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

10.53. Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин 10 (ўн) кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам Умумий йиғилишда раислик қилувчи ва Умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

10.54. Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомасида:

  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг Умумий сони;
  • Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;
  • Умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

10.55. Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

XI-МОДДА

КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ.

11.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, қонунчилик билан акциядорлар Умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

11.2. Кузатув кенгаши 1 йил муддатга сайланган 5 аъзодан иборатдир.

11.3. Акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорида белгиланади.

11.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • Ижроия органини тузиш, бошқарув аъзоларини, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, бундан ушбу Уставнинг 10.46. бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • ушбу Уставнинг 10.8. кичик банди а) назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш,
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
  • Ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  • Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • Жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  • Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
  • Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 7-майда қабул қилинган № ЗРУ-370 сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш” Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
  • Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамитнинг эмиссия рисоласини ва қимматли қоғозлар чиқариш ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш қарорини қабул қилиши.
  • Аввал давлат рўйхатига олинган қимматли қоғозлар чиқариш қарори ва эмиссия рисоласига ўзгартиришлар киритиш;
  • Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг 15 (ўн беш) фоизидан 50 (эллик) фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда Кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди. Йирик битим тузиш масаласи бўйича Жамият Кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқиш.
  • Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамият Уставига Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
  • конуннинга мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  • Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

11.5. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатига конун доирасида ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

11.6. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас

11.7. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

11.8. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

11.9. Жамият бошқаруви аъзолари ва бошкарув раиси Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

11.10. Айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

11.11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади ва қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.

11.12. Жамият Кузатув кенгашининг сон таркиби Жамият Устави билан белгиланади.

11.13. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

11.14. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

11.15. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

11.16. Жамият Кузатув кенгашининг раиси, агар Жамият Уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Кузатув кенгаши аъзоларининг Умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

11.17. Жамиятнинг Кузатув кенгаши, ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг Умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

11.18. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, Жамият акциядорларнинг Умумий йиғилишида раислик қилади.

11.19. Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

11.20. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг, шунингдек овоз берувчи акцияларнинг 1 фоизига эга бўлган акциядорлар   талабига кўра чақирилади.

Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамиятнинг мазкур устави ва акциядорларнинг умумий йиғилиши тасдиқлайдиган “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низом билан белгиланади.

11.21. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум Жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг 75 (етмиш беш) фоизидан кам бўлмаслиги керак.

11.22. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият ушбу Уставида назарда тутилган миқдорнинг 75 (етмиш беш) фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

11.23. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлари, Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи жамият мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Уставнинг 4.2. ва 4.4. бандаларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

11.24. Жамият Кузатув кенгаши томонидан давлат вакилининг иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди.

11.25. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

11.26. Жамият ушбу Уставида Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда Кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда Жамият Кузатув кенгаши раисининг ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.

11.27. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

11.28. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

11.29.Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

11.30. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг Ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

XII-МОДДА

ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

12.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик Жамият Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув 5 (беш) аъзодан иборат булади.

12.2. Бошкарув Раиси билан ишга ёллаш шартномаси (контракт) уни узайтириш (шартномани қайта тузиш) ёки уни тўхтатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинган ҳолда 1 йил муддатга тузилади. Жамият номидан шартномани Кузатув кенгаши раиси ёки Кузатув кенгаш ваколат берган шахс имзолайди.

Бошкарув раисига, бошкарув аъзоларига тўланадиган меҳнат ҳақи миқдори жамият фаолиятининг самарадорлиги билан бевосита боғланган бўлиб, шартнома билан белгиланиши лозим.

Жамият Бошкарув раиси, вазифасини бошқа ташкилотлардаги бошқарув лавозимларини биргаликда эгаллаб туриши фақат жамиятнинг кузатув кенгаши розилигига кўра йўл қўйилади.

12.3. Бошкарув раиси ижро органи таркиби ва сони буйича уз таклифларини Кузатув кенгашига таклиф этади.

12.4. Жамият Ижроия органининг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

12.5. Жамиятнинг Ижроия органи акциядорлар Умумий йиғилишининг ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

12.6. Жамиятнинг Бошқарув раиси Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, Жамият номидан битимлар тузади, Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди, штатларни тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

12.7. Жамият Бошкарув Раисининг ваколатларига қуйидагилар хам киради:

  • Жамият фаолиятининг амалга оширади ва жорий дастурларини ишлаб чиқиш;
  • ишлаб чиқариш, илмий-техник, ижтимоий ва табиатни мухофаза қилиш дастурларини молиялаш учун инвестициялар жалб қилишда иштирок этиш;
  • махфий характердаги маълумотлар рўйхатини ва уларни олиш тартибини белгилаш;
  • Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиш ва Кузатув кенгашига жамиятнинг йиллик ҳисоботни тақдим этиш;
  • ўзининг ваколатларидан чиқмаган холда Жамиятнинг ички ҳужжатларини.

12.8. Жамият Бошкарув Раиси:

  • Ўзбекистон Республикаси ва чет элларда шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади, банк ва молия операцияларини амалга оширади, шундай операцияларни амалга оширишга бошқа шахсларга ваколатномалар беради;
  • Жамият фаолиятининг молиявий, инвестициявий, ишлаб чиқариш дастурларини амалга оширишни ташкил қилади;
  • Жамият ишчилари билан меҳнат шартномаларини имзолайди, шу жумладан агар Кузатув кенгаши томонидан унга ваколат берилган бўлса Бошқарув аъзолари билан ҳам шартномалар тузади;
  • Жамият фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларига ахборотлар беради ва жамоатчилик билан алоқаларни амалга оширади;
  • Жамият мулки ва маблағларини бошқаради;
  • Ўзбекистон Республикаси ва бошка давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан Жамият номидан даъволар тақдим этиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
  • банкларда ҳисоб, валюта ва бошқа рақамларни очади;
  • Жамиятни ижтимоий ривожлантириш масалаларини ҳал этади;
  • Жамият фаолиятининг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти учун жавоб беради;
  • Жамиятнинг нормал фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.

12.9.  Жамият Бошкарув Раисини тайинлаш ва унинг ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш Кузатув кенгашининг қарорига биноан амалга оширилади, ҳамда ушбу қарор акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

12.10. Жамият Бошкарув Раисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларида, ушбу Уставда, Жамиятнинг ички хужжатлари ҳамда унинг жамият билан тузиладиган шартномасида белгиланади.

12.11. Жамият ва Бошкарув Раиси ўртасидаги муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

12.12. Жамият Бошкарув Раиси вазифасини ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан бир шахснинг эгаллашига Кузатув кенгаши розилиги билангина йўл қўйилади.

12.13. Жамиятнинг Ижроия органи ушбу Уставда, амалдаги қонунчилик хамда Жамият томонидан ишлаб чиқилган ва акциядорлар Умумий йиғилиши тасдиқлаган «Жамият Ижроия органи тўғрисида Низом»и асосида иш юритади.

12.14. Жамият бошқарувининг мажлисида баённома юритилади. Жамият бошқаруви мажлисининг баённомаси Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг аъзолари талабига кўра уларга берилади.

12.15. Жамиятнинг бошқаруви мажлисларини ўтказишни Бошқарув раиси ташкил этади, у Жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда Жамият бошқаруви мажлиси баённомаларини имзолайди, Жамиятнинг бошқаруви ўз ваколат доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ Жамият номидан ишончномасиз иш юритади.

12.16. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, жамият Бошкарув раиси ва бошқаруви аъзолари, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.

12.17. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, жамият Бошкарув раиси ва бошқаруви аъзолари, ушбу Устав ва конунга мувофиқ Жамиятнининг олдида жавогардирлар.

12.18. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

12.19. Агар қонунга мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

12.20. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқарув аъзоси, шунингдек ишончли бошқарувчи устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

XIII-МОДДА

ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

13.1. Жамият молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун 3 кишидан иборат 1 йил муддатга акциядорларнинг Умумий йиғилиши жамият акциядорлари ичидан Тафтиш комиссиясини сайлайди. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

13.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет 3 (уч) мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

13.3. Жамият тафтиш комиссиясининг (ваколат доираси) қонунчилик ва жамиятнинг мазкур устави билан белгиланади. Жамият Тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

13.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Тафтиш комиссиясининг, акциядорлар Умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

13.5. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

13.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг Тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

13.7. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу Низомнинг 13.6. бандасида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида эшитилади.

13.8. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

XIV-МОДДА

ЖАМИЯТ ФИЛИАЛЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАРИ, ШЎЪБА ВА ТОБЕ ЖАМИЯТЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ИШЛАШ ТАРТИБИ.

14.1. Жамият филиаллар ташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли.

14.2. Филиал Жамиятнинг Жамият жойлашган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки уларнинг бир қисмини, шу жумладан ваколатхонанинг вазифаларини амалга оширадиган алоҳида бўлинмасидир.

14.3. Ваколатхона Жамиятнинг Жамият жойлашган ердан ташқарида жойлашган, унинг манфаатларини ифодалайдиган ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни амалга оширадиган алоҳида бўлинмасидир.

14.4. Жамиятнинг филиали ва ваколатхонаси юридик шахс бўлмайди. Улар Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади. Жамиятнинг филиалга ва ваколатхонага бериб қўйилган мол-мулки Жамиятнинг балансида ҳисобга олинади.

14.5. Филиалнинг ёки ваколатхонанинг раҳбари Жамият томонидан тайинланади ва Жамият томонидан берилган ишончнома асосида иш юритади.

14.6. Филиал ҳамда ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик уларни ташкил этган ва очган жамият зиммасида бўлади.

14.7. Филиал ёки унинг ваколатхонасини бошқариш Жамият томонидан тайинланган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида иш кўрувчи раҳбар томонидан амалга оширилади.

14.8. Жамият акциядорлик Жамияти ёки масъулияти чекланган Жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик Жамиятларига эга бўлиши мумкин.

14.9. Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий Жамияти мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

14.10. Шўъба хўжалик Жамиятига мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган асосий жамият бундай кўрсатмаларни бажариш учун шўъба хўжалик жамияти томонидан тузилган битимлар юзасидан шўъба хўжалик жамияти билан солидар жавобгар бўлади.

14.11. Асосий ва шўъба жамиятлари ўртасидаги ўзоро муносабатлар шартнома билан мувофиқлаштирилади.

14.12. Шўъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан банкрот бўлган тақдирда асосий Жамият шўъба хўжалик жамиятининг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади.

14.13. Асосий Жамият шўъба хўжалик жамияти томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилиши оқибатида унинг банкрот бўлиб қолишини олдиндан била туриб, шундай ҳаракатларни амалга ошириши учун шўъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатма берган ва (ёки) шўъба хўжалик жамиятининг имкониятидан фойдаланган ҳоллардагина шўъба хўжалик жамиятининг банкротлиги асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади.

14.14. Жамиятнинг шўъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқи фақат шўъба хўжалик жамияти билан тузилган шартномада ёки шўъба хўжалик жамиятининг Уставида назарда тутилган тақдирда асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб ҳисобланади.

14.15. Агар бошқа иштирок этувчи жамият хўжалик жамиятининг овоз берувчи акцияларининг (улушларининг) 20 (йигирма) фоизидан ортиғига эга бўлса, хўжалик жамияти тобе деб эътироф этилади.

XV-МОДДА

ЙИЛЛИК ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ, ТЕКШИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ.

15.1. Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиши ва молия ҳисоботини тақдим этиши шарт.

15.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик Жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.

15.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг Умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари Жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

15.4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим

15.5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш солиқ ва молия органлари, ўзининг ваколати бўйича бошқа давлат органлари ҳамда керак бўлганда тузилган шартномалар асосида аудиторлик идоралари томонидан амалга оширилади.

XVI-МОДДА

ИЧКИ АУДИТ ҲИЗМАТИ

16.1. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

16.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

16.3. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, конунчилигида белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

XVII-МОДДА

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

17.1. Акциядорлик Жамиятларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, шунингдек акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

XVIII-МОДДА

ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТУЗИШ ТАРТИБИ.

18.1. Жамият қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

  • акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига асосан;
  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ суд қарорига асосан;
  • амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа сабабларга асосан.

18.2. Жамият тугатилаётганда акциядорлар Умумий йиғилиши тугатувчини тайинлайди, тугатишни ўтказишнинг муддати ва тартибини аниқлайди, кредиторлар талабларини қўйишини тугатиш тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаган, муддатини белгилайди, Жамиятни суд қарори билан тугатилётган ҳол бундан мустасно.

18.3. Тугатувчи ёки Жамият тугатишини амалга ошираётган бошқа орган Жамият жойлашиши бўйича унинг тугатилиши ҳақида ва кредиторларнинг талаб-аризалари муддатини ва тартибини расмий матбуотда нашр эттиради. Матбуотда эълон қилиш билан бир қаторда тугатувчи (тугатишни амалга ошираётган орган) Жамиятнинг дебитор қарзларини ундириш ишларини ўтказиши ва кредиторлар талабларини аниқлаш ва уларга Жамият тугатилиши ҳақида хабар бериши лозим. Тугатувчи (тугатишни амалга ошираётган орган) Жамиятнинг мол-мулкини баҳолайди ва кредиторлар билан ҳисоблашади, тугатиш балансини тузади ва тугатувчини тайинлаган органга тақдим қилади. Тугатувчи ўз айби сабабли келтирилган зарар учун жавобгардир. Зарар келтирган ёки зарар келтириши мумкин бўлган тугатувчининг ҳаракати юзасидан манфаатли шахслар томонидан хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин. Зарарни ундириш миқдори ва тартиби хўжалик суди томонидан ҳал қилинади.

18.4. Давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли органнинг вакили киритилади.

18.5. Кредиторларнинг талаб қўйиш муддати тугаганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади. Мазкур балансда тугатилаётган Жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар бўлади. Оралиқ тугатиш баланси акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тугатилаётган Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказган орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади. Бу баланс акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тугатилаётган Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказган орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

18.6. Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатланган давлат органи томонидан Давлат реестрига тегишли ёзувлар киритилган пайтдан тугатилган ҳисобланади.

18.7. Жамиятнинг қайта ташкил этиш акциядорларнинг Умумий йиғилишининг қарори билан қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш тарзида амалга оширилади, қонун хужжатларида белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, бирлаштириш ёки қайта тузиш тарзда қайта ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин. Янги тузилган юридик шахслар давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан Жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади, бирлаштириш тарзида ташкил этиш бундан мустасно.

18.8. Жамиятни тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

XIX-МОДДА

ЯКУНЛОВЧИ КОИДАЛАР

19.1. Ушбу Устав Жамият қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб кучга киради.

19.2. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонун қоидалари қўлланилади.

19.3. Уставда ўз ифодасини топмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича тартибга солинади.

 

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Обуна бўлиш

Мурожаатлар

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 2
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 0
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 2

Қайта алоқа

Ф.И.Ш.: 
E-mail: 
Савол матни: 
    

Боғланиш

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,  Боғибустон кўчаси, 139
Телефон: (+99871) 250-91-26
Факс: (+99871) 250-93-19
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.