:
"Portlatishsanoat" aksiyadorlik jamiyatining rasmiy web-saytiga xush kelibsiz!

Қабул қилинган қонунларга бағисҳланган семинар бўлиб ўтди

04Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.

Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.

 Тадбирда марказ мутахассислари томонидан семинар иштирокчиларига “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунни қабул қилиниши мақсади, мазмуни ва моҳияти, ундаги янгиликларга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда, батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларининг эътибори жорий йил 14 май куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-372-сон Қонуни қабул қилиниши муносабати билан кучга кирган қонунлардаги янгиликларга қаратилди.

Марказ мутахассислари ва барча хохловчиларнинг чиқишларидан сўнг фикр-мулоҳазалар алмашилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўла-тўкис жавоб олдилар.

Ҳукумат чора-тадбирлари режасига мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалийотчилар ва манфаатдор шахслар иштирокида ушбу мавзуга бағишланган семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилиши, шунингдек ОАВда қатор чиқишлар бўлишини қайд эътиб ўтамиз.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2014 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида инвеститсия иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сон Фармонида 2015 йилда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларга шарҳлар ишлаб чиқиш назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2012 йилдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сон Фармонида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) Қонунини қўллаш бўйича Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумлари тушунтиришларини ишлаб чиқиш йўли билан миноритар акциядорлар судларга мурожаат қилганида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш юзасидан суд амалийотини такомиллаштириш назарда тутилган.

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Обуна бўлиш

Мурожаатлар

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 2
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 0
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 2

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali

Қайта алоқа

Ф.И.Ш.: 
E-mail: 
Савол матни: 
    

Боғланиш

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,  Боғибустон кўчаси, 139
Телефон: (+99871) 250-91-26
Факс: (+99871) 250-93-19
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.