«PORTLATISHSANOAT» ОАJ акциядорларининг 2014 йил «28» ноябрдаги навбатдан ташкари умумий йиғилиши карори билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
Тошкент 2014 йил.
1. УМУМИЙ
1.1. Мазкур Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва “PORTLATISHSANOAT” акциядорлик жамияти Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Низом Тафтиш комиссиясининг мақоми, таркиби, функциялари, ваколатларини, унинг ишлаш тартибини ва Акциядорлик жамиятини бошқарувнинг бошқа органлари билан ҳамкорлигини белгилаб беради.
2. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
2.1. Тафтиш комиссияси Акциядорлик жамиятининг органи ҳисобланиб, Акциядорлик жамиятининг фаолияти, унинг бўлинмалари ва хизматлари, Акциядорлик жамияти балансида турган филиаллари ва ваколатхоналари фаолияти устидан ички молия-хўжалик ва ҳуқуқий назорат қилиш функцияларини амалга оширади.
2.2. Ўз фаолиятида Тафтиш комиссияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига, давлат бошқаруви органларининг қонуности ҳужжатларига, Акциядорлик жамияти Уставига, мазкур Низомга ва акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинадиган ҳамда Тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари фаолиятига тааллуқли бўлган Акциядорлик жамиятининг бошқа ҳужжатларига амал қилади.
3. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ
3.1. Тафтиш комиссияси акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан сайланади. Овоз бериш Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида ўтказилади. Аниқ шахсни Тафтиш комиссияси таркибига киритиш тўғрисидаги қарор, агар унинг учун йиғилишда иштирок этаётган Акциядорлик жамияти оддий акциялари 50%идан кўпининг эгалари (ёки уларнинг вакиллари) овоз беришса, қабул қилинади.
3.2. Тафтиш комиссияси таркибига камида уч киши киради. Тафтиш комиссияси аъзолари миқдори тоқ бўлиши керак. Тафтиш комиссияси икки йил муддатга сайланиб, акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига кўра унинг ҳуқуқларини узайтириш мумкин.
3.3. Акциядорлик жамияти Бошқарувининг аъзолари Тафтиш комиссияси таркибига кириш ҳуқуқига эга эмаслар.
4. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
4.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йил ёки бошқа давр учун фаолият якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ташаббусига, акциядорлар Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши қарорига ёки биргаликда жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5% - ига эгалик қиладиган акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра амалга оширилади.
Жамият Тафтиш комиссиясининг талабига кўра жамият бошқарув органларида лавозим эгаси бўлган шахслар унга молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни такдим этишлари шарт.
Жамиятнинг Тафтиш комиссияси акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилишга ҳақлидир.
4.2. Ўз функцияларини бажариш пайтида Тафтиш комиссияси қуйидаги турдаги ишларни амалга оширади:
- Акциядорлик жамиятининг молиявий ҳужжатларини, мол-мулкни инвентарлаш бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосасини текшириш, кўрсатилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;
- Акциядорлик жамияти номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;
- юритилаётган бухгалтерия ва статистика ҳисобининг мавжуд меъёрий қоидаларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
- молиявий-хўжалик, ишлаб чиқариш фаолиятида белгиланган меъёрий кўрсаткичлар, қоидалар ва ҳоказоларга риоя қилинишини текшириш;
- Акциядорлик жамиятининг молиявий ҳолатини, унинг тўловга қобиллигини, активларнинг ликвидлигини, ўзининг ва қарз маблағлари нисбатини таҳлил қилиш; корхонанинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, резервларини яхшилаш ва Акциядорлик жамияти бошқариш органлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
- маҳсулот ва хизматлар етказиб берувчилари томонидан бюджетга тўловлар, облигациялар бўйича дивидендлар, фоизлар ҳисобланиши ҳамда тўланиши, бошқа мажбуриятлар узилиши ўз вақтида ва тўғри амалга оширилаётганини текшириш;
- солиқ инспекцияси, статистика органлари, давлат бошқарув органлари учун Акциядорлик жамиятлари баланслари, ҳисобот ҳужжатлари тўғри тузилганлигини текшириш;
- Директорлар кенгаши ёки Акциядорлик жамияти Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини, уларнинг акциядорлик жамияти Уставига, Акциядорлик жамияти Бошқаруви тўғрисидаги низомга ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларига мувофиқлигини текшириш;
- акциядорлар Умумий йиғилишлари қарорларини таҳлил этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларидан тафовут қилган тақдирда уларни ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш.
5. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ
5.1. Тафтиш комиссияси ўз функцияларини тегишлича бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
- Акциядорлик жамиятининг бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан Тафтиш комиссияси талаб қилган, унинг иши учун зарур бўлган, ўрнатилиши Тафтиш комиссиясининг функциялари ва ваколатларига мувофиқ келадиган барча ҳужжатларни олиш. Кўрсатилган ҳужжатлар ва материаллар Тафтиш комиссиясига унинг ёзма сўровидан кейин уч кун мобайнида тақдим этилади;
- ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланиши ёки Акциядорлик жамияти манфаатларига таҳдид солиниши Акциядорлик жамияти мазкур бошқарув органларининг ваколатида бўлган масалаларни ҳал қилишни талаб этадиган ҳолларда ваколатли шахслардан Бошқарув, Кузатув кенгаши мажлисларини, акциядорлар Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш;
- ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланган ёки Акциядорлик жамияти манфаатларига бошқача хавф таҳдид солинган ҳолларда Акциядорлик жамиятининг Умумий йиғилишини чақириш (бир овоз билан қарор чиқарган ҳолда);
- Акциядорлик жамияти ходимларидан, шу жумладан исталган мансабдор шахсларидан, Тафтиш комиссияси ваколатида бўлган масалалар бўйича шахсан тушунтириш беришни талаб қилиш;
- Акциядорлик жамиятида штат лавозимларини эгалламаган мутахассисларни шартнома асосида ўз ишига жалб этиш;
- Акциядорлик жамиятининг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдига, Акциядорлик жамияти томонидан қабул қилинаётган низомлар, қоидалар ва йўриқномаларни бузганлари тақдирда, Акциядорлик жамияти ходимлари, шу жумладан мансабдор шахсларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш.
6. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ВА УНИНГ АЪЗОЛАРИ МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. Текширишларни ўтказиш пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари текширув мавзуига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар ва материалларни синчиклаб текширишга мажбурдирлар. Нотўғри хулосалар учун Тафтиш комиссияси аъзолари акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган мезонларда жавобгар бўладилар.
6.2. Агар унга берилган ваколатларнинг амал қилиш муддати мобайнида Тафтиш комиссиясининг аъзоси ўз функцияларини бажаришини тўхтатса, бу ҳақда у Кузатув кенгашини Тафтиш комиссиясидаги ишини тўхтатишидан бир ой олдин хабардор қилиши шарт. Бу ҳолда акциядорлар Умумий йиғилиши ўзининг энг яқин вақтда ўтказиладиган мажлисида Тафтиш комиссиясининг аъзосини алмаштиради.
6.3. Тафтиш комиссияси қуйидагиларга мажбур:
- акциядорлар Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Бошқарув эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширишлар натижаларини Акциядорлик жамияти бошқарув органлари мажлисларидаги ёзма ҳисоботлар, маърузаномалар, ахборотлар шаклида ўз вақтида етказиш;
- тижорат сирини сақлаш, ўз функцияларини бажаришлари пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари фойдалана оладиган, сир сақланадиган маълумотларни эълон қилмаслик;
- Акциядорлик жамияти манфаатларига ҳақиқатда хавф таҳдиди пайдо бўлган ёки мансабдор шахслар йўл қўйган суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда ваколатли органлардан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.
6.4. Тафтиш комиссияси Кузатув кенгашига акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишига кўпи билан 20 кун қолганда молия ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини юритиш қоидалари ва тартибларига мувофиқ йиллик ҳисоботлар ва баланслар бўйича хулоса тақдим этади. Унинг хулосаси бўлмаганда Умумий йиғилиш балансни тасдиқлашга ҳақли эмас.
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулоса тузади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
- ҳисоботлар ва жамият бошқа молия ҳужжатларининг тўғрилигига баҳо бериш;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тақдим этиш тартибини, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш пайтида қонунни бузиш фактлари тўғрисидаги ахборот. Тафтиш комиссияси режадан ташқари тафтишларни Акциядорлик жамияти оддий акцияларининг камида 5 фоизига эга бўлган акциядорларнинг ёки Кузатув кенгаши аъзолари кўпчилигининг ёзма сўровига биноан ўтказади.
7. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ
7.1. Тафтиш комиссияси ўз мажлисларида барча масалаларни ҳал этади. Тафтиш комиссияси Мажлислари тасдиқланган режа бўйича, шунингдек текширув ёки тафтиш бошланиши олдидан ва уларнинг натижалари бўйича ўтказилади. Тафтиш комиссиясининг шошилинч қарори талаб этиладиган қонунбузарликлар аниқланган такдирда Тафтиш комиссияси аъзоси комиссиянинг мажлисини зудлик билан чақиришни талаб қилиши мумкин.
7.2. Унда комиссия аъзоларининг камида 50%и иштирок этганда, Тафтиш комиссиясининг мажлиси қонуний деб ҳисобланади.
7.3. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эгадир. Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганда Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Тафтиш комиссияси аъзолари комиссия қарорига рози бўлмаганларида мажлис баённомасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга ва уларни Бошқарув, Кузатув кенгаши ва акциядорлар Умумий йиғилиши эътиборига етказишга ҳақлидирлар.
7.4. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан Раис ва Котибни сайлайди.
Тафтиш комиссияси Раиси: мажлисларни чақиради ва ўтказади; Тафтиш комиссиясининг жорий ишини ташкил қилади; Бошқарув, Кузатув кенгаши мажлисларида, акциядорлар Умумий йиғилишида унинг номидан вакил бўлади; комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларга имзо чекади.
Тафтиш комиссияси Котиби: унинг мажлислари баённомалари юритилишини ташкил этади; Тафтиш комиссияси далолатномалари ва хулосаларини тегишли манзилларга етказади; комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларга имзо чекади.
2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni: | |
Og`zaki murojaatlar: | 2 |
Telefon / faks orqali: | 2 |
Korporativ web-sayt / e-mail orqali | 0 |
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: | 0 |
Boshqa usullari orqali: | 0 |
Umumiy soni: 4 | |
Ko’rib chiqilmokda: | 2 |
Javob yuborildi: | 2 |
Манзил: | Ўзбекистон Республикаси, 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибустон кўчаси, 139 |
Телефон: | (+99871) 250-91-26 |
Факс: | (+99871) 250-93-19 |
E-mail: | Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. |