:

“Portlatishsanoat” АЖнинг акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича Хабарнома

“Portlatishsanoat” АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 25 майдаги йиғилиш қарорига асосан 2022 йил 20 июнь куни соат 15:00 да Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзоларини тасдиқлаш.
3. Жамият бошқарув раисиининг 2021 йил молия - хўжалик фаолияти якунлари
ва бизнес-режа параметрларини бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2021 йил молия - хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2022 йилга бизнес - режасини тасдиқлаш.
6. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
7. Жамият тафтиш комиссиясининг 2021 йил давомида аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ва йирик битимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг тузилишида қонунчилик ва ички меъёрий хужжатлар талабларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2021 йил молия - хўжалик фаолияти бўйича зарарни тақсимлаш.
9. Ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича ўтказилган ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2022 йил молия - хўжалик фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва уларга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
11. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
12. Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш.
13. Молия вазирлигининг 11.02.2022 йилдаги 07-46-01-03/02-сонли хатини кўриб чиқиш
14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ва ички меъёрий хужжатларини тачдиқлаш.
15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри
2022 йил 30 май ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 14 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Йиғилиш Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Боғибўстон кўчаси, 139-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Обуна бўлиш

Мурожаатлар

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 2
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 0
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 2

Қайта алоқа

Ф.И.Ш.: 
E-mail: 
Савол матни: 
    

Боғланиш

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,  Боғибустон кўчаси, 139
Телефон: (+99871) 250-91-26
Факс: (+99871) 250-93-19
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.